Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги аномал совуқ кунларда уйларда қулай ҳароратни сақлаган ҳолда иситиш харажатларини қандай тежаш мумкинлиги бўйича тавсия берди. Жумладан, иситиш радиаторларида кийимларни қуритмаслик, мебелни радиаторлардан узоқроқ жойлаш кераклиги айтилган.
Тошкент зоопарки аномал совуқ кунларда ҳайвонлар учун қандай шароит ҳозирлангани ҳақида маълумот берди. Хусусан, ҳарорат марказий иситиш тизими орқали таъминланади, электр узилиши вақтида генераторлар ишга тушади. Баъзи жониворлар вольерларига сомондан тайёрланган табиий иситувчи шолчалар қўйилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10−15 январь кунлари кузатиладиган аномал совуқда чорва моллари ва хўжалик экинларини қандай асраш бўйича тавсиялар берди. Хусусан, экин майдонлари устини плёнка қопламалари билан қоплаш кераклиги келтириб ўтилди.
Ўзбекистонга 9 январдан Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 10−15 январь кунлари аномал совуқ кузатилади. Бундай шароитда кексалар ва болаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилди. ССВ, шунингдек, совуқдан сақланиш бўйича тавсиялар берди.
Тошкент ҳокими шаҳар хизматларининг аномал совуқ кунлардаги фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказди. У асосий фаолиятдан чалғитадиган мажлислар ўтказишни тақиқлади. Кўчалар зудлик билан қордан тозаланади. Жамоат транспортидан фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши керак.
«Юксалиш» ҳаракати давлат ва хусусий сектордаги иш берувчиларни аномал совуқ кунларда, агар ходимларнинг иш жойида бўлишига эҳтиёж бўлмаса, уйдан ишлашига рухсат беришга, жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракатини таъминлашга чақирди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги келаси ҳафтада кутилаётган совиши муносабати билан йирик корхоналарга газ ва электр энергияси етказиб бериш қисқариши, ИЭСларга газ етказиб бериш кўпайишини маълум қилди. Шу билан бирга, жадвалга кўра, энергия таъминотида қисқа муддатли узилишлари мумкин.
Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январгача узайтирилди.
9 январдан Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб кела бошлайди. 10−15 январь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари −12…−17 даражагача, кундуз кунлари −5…−8 даражача, чўл ҳудудларда эса −25…−27 даражагача пасаяди.
Сенаторлар Тошкент марказидаги Сенат биносида ҳам электр таъминоти узилиб, совуқлигини маълум қилди. Баҳодир Тожиев хонасида пальтосини ечмаслигини айтган бўлса, Фарҳод Боқиев ривожланган давлатлар ҳам энергетика инқирозини бошидан кечираётганини эслатди.
«Ўзгидромет» маркази 9−12 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида аномал паст ҳарорати бўлишини маълум қилди. 9−10 декабрда шимолда ҳаво ҳарорати -24 даражагача пасайиши мумкин.
Ўзгидромет Навоий вилоятнинг шимолий ҳудудларида аномал совуқ ҳаво кузатилаётганини маълум қилди. Хусусан, Учқудуқ, Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида −11…−14 даража, Шимолий Қизилқум ҳудудларида эса −20…−23 даража совуқ ҳарорат қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг